Глазго аэропортида (Шотландия, Буюк Британия) иш жойида маст аҳволда бўлганлиги учун йўловчи самолётининг икки учувчиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Airlive портали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Канаданинг Air Transat авиакомпаниясига тегишли ҳаво кемасининг капитани ва иккинчи учувчиси самолёт жамоаси учувчилар маст аҳволда эканлигини маълум қилгандан сўнг ҳибсга олинган. Ҳодиса самолёт Торонтога парвоз қилишидан бироз аввал юз берган.
«Биз суриштирув натижаларини кутамиз, шундан кейингина бирор изоҳ беришимиз мумкин. Экипаж ва йўловчиларнинг хавфсизлиги компаниямиз учун устувор жиҳат ҳисобланади», — деди авиаташувчи вакили.
Изоҳ (0)