Швейцариянинг Альп тоғларида ака-ука томонидан очиқ ҳаводаги (open air) меҳмонхона очилди. Девор ва томсиз меҳмонхона денгиз сатҳидан 1,97 минг метр баландликда жойлашган. Бу ҳақда The Press TV’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Дунёдаги биринчи очиқ ҳаводаги меҳмонхона юлдуз таснифига эга эмас. Бу ерда бир кеча тунаб қолиш 260 долларни ташкил этади. Бундай меҳмонхонада эрта баҳордан кечки кузгача жой олиш мумкин.
Меҳмонхона тўрт томондан тоғлар билан ўралган. Унинг ташрифчиларига ажойиб манзарадан ташқари хизматчи сервиси, овқат ва ичимликлар таклиф қилинади.
Изоҳ (0)