Профессионал боксдаги фаолиятини АҚШда олиб бораётган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Мамажонов шу йилнинг 19 август куни 22-жангини ўтказади, деб хабар берди «Оламспорт».
Боксчининг маълум қилишича, Нью-Йоркдаги бокс оқшомида унга ким рақиблик қилишига ҳозирча ойдинлик киритилмаган. Бўлажак жангда иштирок этувчи иккинчи номзод билан музокара олиб борилмоқда.
Баҳодир Мамажонов профессионал боксдаги 21 та жангидан 19 тасида рақибларини мағлуб этган ва 2 тасида имкониятни бой берган. У сўнгги бор 2016 йилнинг 20 февраль куни Жилбер Венегасни билан рингга кўтарилиб, рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Ўзбекистонлик боксчи ўз вақтида машҳур америкалик промоутер Дон Кинг билан ҳамкорлик қилган.
Изоҳ (0)