Жанубий Кореяда туристик автобус катта тезликда келиб, бешта енгил автомобилни уриб ўтди. Машиналар туннель киришидаги тирбандликда тўпланиб қолган эди, деб хабар беради «Chosun.com» агентлиги.
ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳат олди.
Дастлабки тахминларга кўра, ЙТҲ автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолгани туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)