Ироқ президенти Фуад Маъсум террорчиликда айбдор деб ўлим жазосига маҳкум этилганлар қатлини ижро этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу борада президент девонхонаси раҳбари Холид Шаваний баёнот берди. Унинг айтишича, ҳужжат ижро ҳокимияти органларига топширилди.
Ироқ президенти бир ҳафта ичида иккинчи қатл рўйхатини имзоламоқда.
4 июль куни мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Абадий террорчиликда айбланиб ўлим жазосига маҳкум қилинганларнинг қатл ҳукмини дарҳол ижро этиш юзасидан кўрсатма берган эди.
Изоҳ (0)