Арманистон пойтахти четидаги Эребуни туманида полиция патруль-пост хизмати полки базасини эгаллаб олган мухолифатчилар қуролли қўзғолон ҳаракати амалга оширилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Улар Арманистон ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда.
Гуруҳ тарқатган баёнотда, шунингдек, «қуролли қўзғолон» билан «Арманистондаги вазиятни ўзгартириш» мақсади айтиб ўтилди.
Улар полициянинг асосий базаларидан бирини эгаллагани ва Ереван жанубидаги квартални назорат остида ушлаб турганини маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)