Актриса Гулчеҳра Эшонқулова ва Шароф Шарапов кеча, 15 июль куни кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда.
Ўғилча тўрт килограмм туғилди. Унга ҳозирча исм танлашгани йўқ. Шароф янгилик билан биринчи бўлиб ота-онаси билан бўлишди.
Истанбулда ўқиётган Гулчеҳра ва Шароф ўша ерда бирга ўқув стипендиясига яшамоқда. Турк сериалларидан таклифлар тушган ва суратга олиш ишларида ҳам бандлиги ҳақида хабарлар мавжуд. Гулчеҳранинг онаси ҳам уни қўллаб-қувватлаш учун Истанбулга борган, Шарофнинг онаси эса Самарқандда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулчеҳра Эшонқулованинг фарзанд кутаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)