Футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлар эълон қилинди. Бу ҳақда «Матч ТВ» телеканалига таяниб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россия футбол иттифоқи бош мураббийликка Станислав Черчесов, Қурбон Бердиев ва Александр Бородюк номзодини кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсумда Черчесов «Легия» клуби билан Польша чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқди. Бердиев «Ростов» клуби билан Россия чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Бородюк эса Қозоғистоннинг «Қайрат» клубида ишлаган эди.
Евро—2016 турниридаги муваффақиятсиз ўйинидан сўнг Россия терма жамоасига устозлик қилган Леонид Слуцкий бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)