Анқарада президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонида бўлган ҳарбийлар бир тунда исёнчиларга тегишли иккинчи вертолётни уриб туширди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Исёнчилар вертолёти Анқарадаги Turksat сунъий йўлдош телевидениеси оператори штаб-квартирасини ўққа тутаётганида уриб туширилди.
Биринчи самолёт ҳам Анқарада уриб туширилган эди.
Исёнчилар вертолётлардан Миллий разведка ташкилоти, бош штаб ва давлат телеканали штаб-квартирасини ўққа тутишда фойдаланаётган эди.
Изоҳ (0)