Исёнчилар самолёти Анқарадаги президент саройига бомба ташлади. Бу ҳақда, AFP агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ўзи айни пайтда Истанбулда. Илгарироқ у шу ердан туриб миллатга мурожаат қилган эди.
Президент саройи яқинида тўпланган танкларга F-16 қирувчилари зарба берди, деб маълум қилади AFP.
Бундан ташқари, Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари исёнчиларнинг Анқара четидаги Turksat сунъий йўлдош алоқаси бошқарув марказини ўққа тутаётган вертолётини уриб туширди. Шунингдек, исёнчилар Turksat оператори биносини қамал қилаётгани, Dogan Media таҳририяти ва CNN Turk телеканали биноларини эгаллагани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)