Хитойнинг Янцзи дарёси ҳавзасидаги сув тошқини оқибатида 237 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Янцзи дарёсининг ўрта ва қуйи оқимида сув сатҳи аста-секин пасайишига қарамай, аксарият қисмида сув сатҳи ҳамон юқори», – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, вазият ҳамон хавфли бўлиб турибди. Мамлакатнинг 28 провинциясидаги 1508 дан зиёд округда 237 киши ҳалок бўлгани, 93 нафари бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинмоқда.
Айни дамда иқтисодий зарар 22 миллиард долларни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ «Непартак» тўфони оқибатида Фуцзянь провинциясида 69 киши ҳалок бўлгани, 6 нафари бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)