Ўзбекистон ва Тожикистон футзал терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўртоқлик ўйинида 5:5 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.
«Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашувда ҳисоб тожикистонликлар томонидан 7-дақиқада очилган бўлса, 12-дақиқага келиб Дилшод Раҳматов ҳисобни тенглаштирди.
Шундан кейин тожикистонлик футзалчилар кетма-кет учта гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 27-дақиқадан 35-дақиқага қадар эса ўзбекистонликлар камбек амалга ошириб, Элдор Ҳошимов, Илҳом Ҳамроев, Дилмурод Шавкатов ва Дилшод Ирсалиевнинг 1 тадан голи сабаб олдинга ўтиб олди.
39-дақиқага келиб Файзали Сардоров Тожикистон терма жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди. Сардоров Жаҳон Чемпионати иштирокчиси бўлган Ўзбекистон дарвозасига 3 та ўйинда 6 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Тожикистон терма жамоасига қарши биринчи ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон 2:1 ҳисобида муваффақият қозонганди.
Изоҳ (0)