Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Францияда бўлиб ўтган футбол бўйича Европа чемпионатида бельгияликлар чорак финалда Уэльсдан мағлуб бўлиб (1:3), турнир ярим финалига чиқа олмади.
Вильмотс терма жамоага тўрт йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган эди. Бу вақт ичида Бельгия Бразилиядаги жаҳон чемпионатининг ҳам чорак финалига етиб бора олди. Бельгия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида иккинчи қаторни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)