Италия жанубидаги «Андрия» темир йўл станцияси бошлиғи Вито Пиккаррета, икки поезднинг бир-бирига тўқнашиб кетишидан бир неча дақиқа олдин йўл қўйган хатосини тан олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
12 июль, сешанба куни Италия жанубида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етгани, 50 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди. Пиккарретанинг айтишича, у тўқнашув олдидан поездларнинг бирини иккинчи поезд йўналишига ўтишига кўрсатма берган. «Мен поездга бошқа йўналишга ўтиш учун сигнал бергандим», – деди станция бошлиғи. Тергов иши муносабати билан Вито Пиккаррета ўз лавозимидан четлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳалокат Бари провинциясида, Корато ва Андрия шаҳарлари орасида содир бўлганди. Тўқнашув Италия темир йўл тарихидаги энг йириги деб ҳисобланмоқда. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)