АҚШ федерал бюджети камомади 2016 йилда 600 миллиард долларга тенг бўлади. Бу 2015 йил кўрсаткичидан 162 миллиард долларга кўпроқдир. Бу прогнозни Оқ Уй маъмурий-бюджет бошқармаси берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
Давлат ғазнасида даромаддан буромаднинг кўпайиши ЯИМнинг 3,3 фоизи даражасида бўлади. 2017 йилда эса камомад 2,3 фоизгача қисқариши тахмин қилинмоқда.
Экспертларнинг фикрича, президент Барак Обама эришган федерал бюджет камомадининг секин-аста қисқариши жараёни йўққа чиқмоқда. Камомад ҳажмининг ўсиши яна қайтади, деб ҳисобламоқда иқтисодиётчилар.
Изоҳ (0)