Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Москванинг «Локомотив» клуби ўртоқлик ўйинида «Лорьян» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Франция клубига қарши ўйинни жароҳатини даволаётган ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов томошабин сифатида кузатди.
«Локомотив» Тарасовни Путин сурати туширилган футболкаси учун 300 минг евро жаримага тортди
Қодиров: «Терек» футбол клуби Тарасовни «Локомотив»дан жаримаси билан бирга сотиб олишга тайёр
УЕФА Путин тасвири бор либос кийган футболчи Дмитрий Тарасовга 5 минг евро жарима солди
Тарасов: Ютишни хоҳлагандек, лекин ўйин охирида хушёрликни йўқотиб, кераксиз гол ўтказиб юбордик. Сен ўйинни кўрдингми?Денисов: Ҳа.Тарасов: Нима дейсан?Денисов: Тўпни яхши назорат қилдик ва яхши вазиятлар ярата олдик. Иккинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди...Тарасов: Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, тўғрими?Денисов: Ҳа, сергаликни бироз йўқотиб қўйдик.Тарасов: Биз кўп вазиятлар яратдик, бироқ уларни муваффақиятли якунлаш етишмаяпти. Бунинг устида мавсум бошлангунга қадар ишлаймиз.Денисов: Ҳали вақт бор.Тарасов: Мен эса умид қиламанки, чап томонимда турган футболчи тезроқ майдонга қайтади ва бизга ёрдам беради. Сенга соғлиқ тилайман. Биз ҳаммамиз сени кутмоқдамиз.Денисов: Раҳмат! Энди ўпиб ҳам қўй!
Изоҳ (0)