Россияда фазодан туриб зарба бера оладиган стратегик бомбардимончи ишлаб чиқилаётгани ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Коинотда тадқиқотлар амалга ошириш мақсадида Россияда ўтган асрнинг 50-йилларидан буён истиқболли двигателлар яратиш устида иш олиб бориляпти. Аммо Стратегик ракета қўшинлари ҳарбий академияси филиалида ‘фазовий бомбардимончи’нинг ишлаб чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Бундай ишлаб чиқишлар Россия Мудофаа вазирлиги қошидаги билим юртлари ваколатига кирмайди», — деди вазирлик вакилларидан бири.
Вазирлик вакилининг қўшимча қилишича, ОАВ томонидан ҳарбий билим юрти ўқитувчисининг гўёки «фазовий бомбардимончи» ишлаб чиқилиши ҳақидаги сўзларига нотўғри изоҳ берилган.
Изоҳ (0)