Бир йил муқаддам Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув дунёнинг хавфсизлигини таъминлади. Бу ҳақда Парижда расмий ташриф билан бўлиб турган АҚШ давлат котиби Жон Керри баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».
«Бугунги кунда, бир йил ўтиб, кўплар ишламайди деб иддао қилган дастур, кўплар амалга ошмайди деб ўйлаган дастур дунёни янада хавфсизроқ қилди, умидларимизни оқлади», — дейилади Керрининг Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотида.
Унинг айтишича, келишув Эронда тинчликсевар ядровий дастурга ўтилишини таъминлади.
«Эрон ҳукумати келишув бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажармоқда», — таъкидлади Керри.
Изоҳ (0)