Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев рафиқаси Раиса Атамбаева ва Германия канцлери, 13 июль, чоршанба куни Қирғизистонга ташриф буюрган Ангела Меркель ҳамроҳлигида мамлакатнинг энг хушманзара дараларидан бирида сайр қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сиёсатчиларнинг «Ола-Арча» табиий боғи ҳудудидаги сайрни президент сураткаши Султон Досалиев қайд этиб борди ва фотосуратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жойлаштирди.
«Ола-Арча» боғи Бишкекдан 30 километр жануброқда, денгиз сатҳидан 1,6–4,8 минг метр баландликда, Қирғизистон тоғ тизмаси шимолида жойлашган. Унинг ҳудудида 600 турдаги ўсимлик ҳамда 70 турдаги дарахт ва буталар мавжуд. Бу ўсимликларнинг кўпчилиги Қизил китобга киритилган.
Шунингдек, боғ ҳудудида ўнлаб ноёб ҳайвонлар, жумладан, архарлар, тоғ эчкилари, сувсарлар, оқсичқон ва Сибир буғулари истиқомат қилади.
Боғ тоғларнинг ҳаммаёғини қоплаган қора арча ўрмонлари туфайли шундай номни олган.
Изоҳ (0)