АҚШда уч нафар афроамерикалик рэпер онлайн трансляция олиб бораётган чоғда ўққа тутилди. Йигитлар машинасида ўтириб камерага қараб рэп ўқиётган пайтда уларнинг машинасига қарата ўт очилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Воқеа Норфолкда рўй берди (Виржиния штати). Трянсляцияни рэпер Ти Жей Уилльямс икки дўсти билан олиб бораётган эди.
Кутилмаганда уларнинг машинаси ўққа тутилди. Уилльямс телефонни қўлидан тушириб юборганига қарамай, камера суратга олишда давом этди. Видеотасвирдан маълум бўлишича, 20 секунд ичида рэперларга қарата 30 га яқин ўқ узилди.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар йигитлар оғир жароҳат олганларини аниқлади. Улар маҳаллий шифохонага етказилди.
Изоҳ (0)