Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини замонавий шароитларга мослаштириш, шунингдек, унинг фаолиятини оптималлаштириш зарур. Бу ҳақда халқаро ташкилот Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бугун биз 16 сентябрь куни Бишкекда ўтадиган давлат раҳбарлари Кенгаши кун тартиби лойиҳасини кўриб чиқамиз. Энг асосий масала — Ҳамдўстликни замонавий шароитларга мослаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси», — деди у Ҳамдўстликнинг доимий вакиллари йиғилиши арафасида.
Лебедевнинг таъкидлашича, ташкилот фаолиятига янги унсурлар киритилиб, самарадорлиги оширилади. Жумладан, молиявий харажатлар, Ижроия қўмитаси миқдори оптимизация қилинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)