АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалнинг маълум қилишича, Пентагон раҳбари АҚШнинг Баграмдаги (Кобулдан 50 километр масофада) ҳарбий авиабазасига қўнган. У ердан Картер Кобулга йўл олади ва республика президенти Ашраф Ғани билан музокаралар ўтказади.
Аввалроқ Америка мудофаа вазири Бағдодга ташриф буюриб, Ироқ раҳбарияти билан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши операцияни муҳокама қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)