Англиянинг Норфолк графлигида рўй берган отишмада ўқотар қуролдан яраланган икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа 700 киши яшайдиган Магдален қишлоғида содир бўлган. Ҳовлилардан бирида ўқ овозлари эшитилганидан сўнг полиция чақирилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳовлидан бир эркакнинг, уй ичидан эса аёлнинг танасини топган.
Полиция воқеа жойига кириш йўлларини тўсиб қўйди. Айни пайтда гувоҳлар сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)