Сурия араблари коалицияси бир неча рейдлар давомида ИШИД террорчи гуруҳига тегишли 10 мингдан ортиқ ҳужжатни қўлга киритди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки таҳлил натижалари АҚШ махсус хизматларига гуруҳнинг ташкилий тузилмаси, структураси, терактлар уюштириш режалари ҳақида кўпроқ тасаввурга эга бўлиш имконини берди.
Ҳужжатлар орасида ташвиқий адабиётлар, қўлланмалар, хариталар, мобил телефонлар ва портатив компьютерлар мундарижаси бор. Бу маълумотлар ўрганиб чиқилмоқда.
Ҳужжатлардан, шунингдек, ИШИДнинг хориждан жангарилар жалб қилиш тизими ва Ғарб давлатларида терактлар уюштириш режалари ҳақида маълумотлар олишга эришилди. Диверсия нишонлари сифатида асосан аэропортлар ва савдо марказлари кўрсатилгани маълум бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)