Ёшлар ижод саройида 7–9 июль кунлари Cyber Security Challenge Uzbekistan танловининг ярим финали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар ташаббуслари маркази матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ярим финалда қатнашган 219 иштирокчидан 95 нафари финал босқичига йўл олди. Танлов финали сентябрь ойида, ICTWEEK Uzbekistan–2016 ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади. Cyber Security Challenge Uzbekistan танловининг кучли учлигидан ўрин оладиган уч нафар иштирокчи 30 миллион сўмдан иборат мукофот жамғармасини бўлиб олади.
Cyber Security Challenge Uzbekistan танлови бу мамлакатда киберхавфсизлик соҳасидаги илк очиқ беллашувдир. Танлов хавфсиз ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган. Танлов аудиторияси 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган виртуал инфратузилмада тажриба орттираётган ёш мутахассислардан иборат.
Изоҳ (0)