Ўзбекистон ички ишлар вазири жойлардаги бир қатор ички ишлар бошқарма ва бўлимларига янги бошлиқлар тайинлади. Бу ҳақда, «На посту» нашрига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, Бухоро ИИБ бошлиғи этиб подполковник Бахтиёр Саитжанов тайинланди. У Ўткир Бадаловнинг ўрнини эгаллади. Ўткир Бадалов, ўз навбатида, баҳорда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ва Зарафшон ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Воҳид Мирзаев, Хоразм вилояти Боғот тумани ИИБ бошлиғи этиб эса подполковник Бунёд Ражапов тайинланди.
Бундан ташқари, Қорапалпоғистонда ўзгаришлар содир бўлди — Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Салават Казбеков, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи этиб эса майор Тимурбек Дошумбаев тайинланди.
Изоҳ (0)