Испания полицияси Мадрид шаҳрида ўзини Гвинея-Бисаунинг фахрий консули деб таништириб юрган кишини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтишича, эркак Мадриднинг марказий туманларидан бирида офис очиб, унинг эшигига «Гвинея-Бисау Республикаси консуллиги» деб ёзилган тахтачани илиб қўйган. У пул эвазига ватандошларининг паспортларини қалбакилаштириб, уларга Испанияда яшаш ҳуқуқини олишда ёрдам берган. Номи келтирилмаган эркак қаллобликда, ёлғон билан пул олишда, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Қалбаки ҳужжатларга эга фуқароларнинг аксарияти «консуллик»нинг сохта эканлигидан бехабар бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)