Америкалик таниқли афсунгар Дэвид Копперфилд Лас-Вегас шаҳрида (Невада штати) рекорд сумма — 17,55 миллион долларга ҳашаматли уй сотиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалги рекорд 2007 йилда ўрнатилган бўлиб, Лас-Вегас шимолидаги уй 17,375 миллион долларга сотилганди.
Копперфилд данғиллама уйни тиббий ёрдам кўрсатиш ва дори-дармон сотишдан бойиб кетган Кевин Хуксдан сотиб олди. Хукс 2005 йилда ер майдонини 2,6 миллон долларга сотиб олди ва 2011 йилда қурилиш ишларини битирди.
59 ёшли афсунгар кўплаб натижалар билан Гиннеснинг Рекордлар китобига кирган. Копперфилд доимий равишда Лас-Вегасдаги «МГМ Гранд» казино-меҳмонхонасида чиқишлар қилади.
Изоҳ (0)