Тайвандаги Синьбэй шаҳарчасида жойлашган қариялар уйида 6 июль, чоршанба куни ёнғин келиб чиқиши оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ёнғин эрталаб 8-қаватда бошланди. Натижада муассасанинг 40 фоиз беморлари ва ходимлари ёнаётган бинода қамалиб қолди. Қайд этилишича, айни вақтда ёнғин бартараф этилган. 30 нафарга яқин киши шифохонага ётқизилди. Улардан тўрт нафари оғир аҳволда қолмоқда.
Расмийлар воқеа сабабларини ўрганяпти.
Изоҳ (0)