Калифорния полицияси Маунтин-Вью шаҳридаги Google штаб-квартираси ҳудудига ўт қўймоқчи бўлган ва биноларнинг ойналарига ўқ узган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълумотларига кўра, 30 ёшли Калифорния фуқароси Рауль Диас 19 май куни кечаси ёнувчан аралашмали шишани Google штаб-квартираси яқинидаги автотураргоҳда жойлашган автомобилга улоқтирди. Натижада ёнғин келиб чиқди ва машина енгил зарарланди.
4 июнь куни тунга яқин Рауль Диас Google’га тегишли биноларнинг дераза ойналарига ўқ узди. Компания ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган. 10 июнь куни эса компаниянинг яна бир машинасини ёқиб юборди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари эркакни 30 июнь куни қўлга олди. Полиция ходимлари унинг машинасини Google штаб-квартираси олдида тўхтатди ва Диаснинг ёнидан қўлбола портловчи қурилмани топди.
Google компанияси вакиллари бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.
Изоҳ (0)