Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШ билан муносабатларни яхшилаш ниятини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биз АҚШ билан муносабатларни яхшиламай туриб тўлақонли ташқи сиёсатга эга бўлолмаслигимизни ҳеч қачон яширмаганмиз. Биз АҚШ билан муносабатларни ўзаро манфаатли шартларда яхшилаш ниятини ҳам ҳеч қачон яширмаганмиз», — деди у АҚШнинг Беларусдаги муваққат вакили Скотт Роланд билан учрашув чоғида.
Бундан ташқари, у икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланиб бораётганини таъкидлади.
«АҚШнинг иродаси бўлса, биз яқин келажакда жуда кўп ишларни амалга ошира оламиз», — хулоса қилди Лукашенко.
Изоҳ (0)