Испания арбитраж суди «Барселона» клуби Кан Ригалт туманида 25 гектар ер бўйича амалга оширган савдо-сотиғини ноқонуний деб топди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Келишув 2005 йилда, «Барселона»нинг ўша вақтдаги президенти Жаон Лапорта даврида Inmobiliaria Mar риэлторлик компанияси билан амалга оширилганди. Аммо суд унда қонунбузарликни аниқлади.
Агар суд қарори ўзгармаса, «Барселона» ноқонуний савдо-сотиқдан олинган 35,4 миллион еврони шаҳар ғазнасига қайтариши керак бўлади. Солиқ ва жарималарни ҳисобга олганда, умумий қиймат 47 миллион еврони ташкил этди.
Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби ноқунуний равишда ер савдо-сотиғини амалга оширгани учун Мадрид ғазнасига 18,2 миллион евро қайтариши кераклиги ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)