Exjr никли Reddit фойдаланувчиси ресурсда Apple Watch соати онасининг ҳаётини қутқариб қолгани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Exjr’нинг ҳикоя қилишича, унинг онаси АҚШдаги меҳмонхоналардан бирида фаррош бўлиб ишлайди. Бир куни ювиш воситаси таркибидаги кимёвий модда туфайли аёлда аллергия хуружи бошланган, у хонани йиғиштираётиб ўзини ёмон ҳис қилган. Аёл яқин орадаги дорихонага йўл олган, аммо смартфон ва ҳамённи қолдириб кетганлиги билан бир пайтда дори номини ҳам унутиб қўйган.
Одатда дориларни ўғли сотиб олгани боис у препарат номини эслай олмаган. Вақтдан унумли фойдаланилмаса, аёлнинг аҳволи ёмонлашиши ва бу пировардида унинг ўлимига олиб келиши мумкин эди.
Ўша пайтда фойдаланувчи онасига хабар йўллаган. Хабар аёлнинг қўлидаги Apple Watch’га келиб тушган — соат ўзига боғланган iPhone хотираси бўйича меҳмонхона ёки дорихонанинг Wi-Fi тармоғига мустақил равишда уланган.
Аёл соат орқали аудио SMS-хабар йўллаган. Йигит онасига қўнғироқ қилиб, провизор билан гаплашган ва дорини топишга ёрдам берган, сўнг онасининг iCloud-профилига кириб, тўловни амалга оширган.
Ўз ҳикояси сўнгида Exjr онасига Apple Watch олиб берганидан хурсандлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)