Европа Чемпионатининг ярим финалига қадар етиб келган футболчилар умумий 92 нафарни ташкил қилади. Ҳар бир терма жамоада 23 нафардан футболчи.
Улар орасида Германиянинг «Бавария» клуби футболчилари сон бўйича 1-ўринда. Мюнхенликларнинг 8 нафар аъзосида Евро—2016 финалида тўп суриш учун имконият бор.
Топ клублар қаторига кирмасада, Лондоннинг «Кристал Пэлас» жамоаси рўйхатда 2-ўринда. Мазкур клубнинг 5 нафар аъзоси қитъа чемпионатининг ярим финалига йўлланма олди.
Бу кўрсаткич «Арсенал», «Спортинг», «Реал» каби жамоаларда 4 тани, «Ливерпуль», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед»да эса 3 тани ташкил қилади.
Изоҳ (0)