Франциянинг «ПСЖ» клуби Польша терма жамоаси Евро—2016 билан хайрлашгач Гжегож Криховяк билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футболчи ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
Шартнома 2021 йилга қадар амалда бўлади. 26 ёшли футболчи «ПСЖ» сафида ҳам «Севилья»да бўлгани каби мураббий Унаи Эмери қўл остида тўп суради.
Гжегож Испаниянинг «Севилья» клубига 2014 йил «Реймс» сафидан келиб қўшилганди. Ўтган давр мобайнида польшалик футболчи Андалусия клуби учун 90 та учрашувда майдонга тушиб улгурди.
Изоҳ (0)