2016 йил бошидан буён 22 давлатда 74 нафар журналист ўлдирилди. Ушбу маълумотни Press Emblem Campaign нодавлат ташкилоти чоп этди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Press Emblem Campaign ОАВ ходимлари учун «энг хавфли мамлакатлар» деб Афғонистон (6 ойда 10 қурбон), Сурия (9), Мексика (8), Ироқ ва Яман (7 тадан), Гватемала (5), Ҳиндистон, Покистон ва Туркия (4 тадан)ни топди.
Биринчи ўнликка Россия, Филиппин ва Салвадор мамлакатлари ҳам киритилди. Ушбу давлатларда 2 тадан журналист ҳалок бўлган.
Қурбон бўлганлар рўйхати 2006 йилдан буён, БМТ Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича биринчи сессиясидан сўнг ҳар ой янгиланади.
Изоҳ (0)