Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Барселона»даги ҳамкасби Лионель Мессининг Аргентина миллий терма жамоасидан кетиши ҳақидаги қарорига ўз фикрини билдирди.«Месси қийин қарорда тўхталди. Мухлислар эса буни тушуниб, қабул қилишлари керак. У ютқазишга ва иккинчи бўлишга ўрганмаган», — деб Криштианунинг сўзларидан иқтибос келтирган «Чемпионат».«Агар сен пенальтидан гол ура олмасанг, бу ёмон ўйинчи эканлигингни билдирмайди. Менга Мессининг кўз ёшларини кўриш оғриқли. Умид қиламанки, у ўзи жуда керак бўлган миллий терма жамоага қайтади», — дея фикрини якунлади Криштиану Роналду.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)