2016 йилнинг 1 июлида Грузия ва Молдованинг Европа Иттифоқига уюшиши борасидаги келишув кучга кирди. Украинадан фарқли равишда, Грузия ва Молдова май ойининг охиридаёқ Евроиттифоқнинг барча 28 мамлакати томонидан қўллаб-қувватланган эди, деб хабар беради «РБК».
Уюшган аъзолар умумий эркин савдо муҳитига босқичма-босқич қўшилиб боради.
Deutsche Welle радиосига кўра, кучга кирган келишувларнинг устунлик тарафи ўзаро савдо тўсиқларининг бекор қилинишидир. Даставвал бу мамлакатларнинг Европага экспорти божга тортилиши тўхтатилади, сўнг Европанинг ушбу давлатларга импорти бождан озод қилинади. Бу чора ўтиш даврида Грузия ва Молдованинг нисбатан кичик ҳажмли бозорларини ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида кўрилган.
Изоҳ (0)