30 июнь, пайшанба куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида кучли жала оқибатида автомагистраллар, темир йўллар ва уйлар сув остида қолди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Шаҳарда бир неча ўнга яқин йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, баъзи туманларда электр ўчирилди. Сув оқими 14 ёшли қизни машина ғилдираги тагига ториб кетди ва у ҳалок бўлди.
Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Изоҳ (0)