Англиянинг Нортумберленд графлигида жойлашган Бамбург қасри яқинидаги қумли тепаликлардан топилган 100 дан ортиқ скелетлар 1400 йил ўтиб Авлиё Эйдан черковининг сағанасига қайта дафн этилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Одамларнинг скелетлари 1998 ва 2007 йилларда бўлиб ўтган қазилмаларда топилган. Одам қолдиқларини кашф қилган археологлар улар илк христианларга тегишли эканини қайд этди.
Изоҳ (0)