Камерун шимолида худкуш томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AFP агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбаларнинг маълум қилишича, теракт «Боко Ҳарам» экстремистик гуруҳи томонидан содир этилган.
Ҳодиса 29 июндан 30 июнь, пайшанбага ўтар кечаси юз берган.
«Боко Ҳарам» Нигерия шимоли ва шимоли-шарқида ҳаракат қилиб, унинг жангарилари қўшни мамлакатлар — Нигер, Камерун ва Чад ҳудудларида ҳам ҳужумлар уюштиради.
Изоҳ (0)