Европа Иттифоқининг янги ташқи сиёсат стратегиясида Россия билан муносабатларни йўлга қўйиш муҳим стратегик даъват дея маълум қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Россия билан муносабатларни йўлга қўйиш муҳим стратегик даъват ҳисобланади. Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан сиёсати изчил ва яхлитлигича қолиши керак», — дейилади ҳужжат матнида.
Стратегияда, шунингдек, зиддиятли масалаларни муҳокама этишга Россияни жалб этиш ва манфаатлар кесишган ҳолатларда Россия томонини ҳамкорликка таклиф этиш зарурати ҳақида сўз юритилади.
Изоҳ (0)