Россия ҳукумати болаларнинг дам олишларини сифатли ташкил этиш мақсадида ёзги соғломлаштириш кампаниясини жорий этишни режалаштирмоқда. 2015 йилнинг ёзида ташкилий ишларсиз дам олиш оқибатида 1674 бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«РФда 8,5 миллион бола ёзги соғломлаштириш кампанияси билан қамраб олинади, — деди бош вазир ўринбосари Ольга Голодец. — Болаларнинг дам олиши махсус ташкил этилмаса, бу кўплаб хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкин, айниқса ёз мавсумида».
У Карелияда содир бўлган воқеадан сўнг 20 мингга яқин болалар соғломлаштириш муассасалари текширилгани, бунинг натижасида еттита ноқонуний лагерь аниқлангани, учта лагернинг ёпилиши тавсия этилганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)