Франциянинг Total нефть компанияси Қатар нефть компанияси билан мамлакатдаги энг йирик нефть конида олиб бориладиган ишланмаларнинг 30 фоизлик улушига эгалик қилиш юзасидан шартнома имзолади. Шартнома 25 йил амал қилади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Шартнома 2017 йилнинг 14 июлидан кучга киради. Кон эксплуатацияси учун янги фирма ташкил этилиб, унинг 30 фоизлик улушига Total эгалик қилади. Шартнома қиймати ошкор этилмаяпти.
«Аш-Шаҳин» нефть кони Қатарнинг Форс кўрфазидаги сув ҳудудида жойлашган. Ундан суткасига 300 минг баррель нефть (Қатарда қазиб олинадиган нефтнинг ярми) олинади.
Изоҳ (0)