Афғонистоннинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларида охирги сутка давомида камида 44 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, яна 93 нафар жангари ҳибсга олинган, шунингдек, жангариларга тегишли бир нечта автомобиль ва мотоцикл йўқ қилинган.
Ҳарбий хизматчилар сафидаги йўқотишлар ҳақида маълум қилинмади.
Изоҳ (0)