Француз мутахассислари EgyptAir авиакомпаниясига тегишли A320 самолётининг маълумотлар регистратори электрон ташувчисини тиклашга муваффақ бўлди. Самолёт Ўртаер денгизида ҳалокатга учраган эди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Ҳалокат юзасидан суриштирув комиссиясининг маълум қилишича, қурилма самолёт парвози параметрлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд ахборотга эга эканлиги аниқланган. Бошқарма учувчилар кабинаси сўзлашув ўзиёзарларининг хотира картаси таъмири 28 июнь куни амалга оширилишини таъкидлади.
Самолёт борт ўзиёзарларининг хотира картаси 27 июнь, душанба куни таъмир учун Қоҳирадан Парижга етказилганлиги таъкидланмоқда. «Қора қути»лар қайта тиклангандан сўнг, улардаги ахборотларни таҳлил қилиш учун Мисрга қайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Париждан Қоҳирага MS804 рейсини амалга ошираётган, бортида 66 киши бўлган A320 самолёти Қоҳира аэропортига қўнишига тахминан 35 дақиқа қолганда, эндигина Миср ҳаво ҳудудига кирганда радарлар экранидан йўқолган эди. Кейинроқ унинг бўлаклари Грециянинг Карпатос оролларидан топилди.
Изоҳ (0)