Ливаннинг Ибл-эс-Саки туманидаги БМТ Вақтинчалик кучларининг лагерида 26 июнь, якшанба куни испаниялик тинчликпарварнинг жасади топилди. Бу ҳақда, Al-Wataniya миллий ахборот агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўқ жароҳати оқибатида ҳалок бўлган тинчликпарварни «мовий каскалар»нинг испан контингенти ҳарбий хизматчилари топган.
БМТнинг Ливандаги Вақтинчалик кучлари ва Ливан махсус хизматлари ҳодиса юзасидан биргаликда суриштирув олиб бормоқда.
Ҳозирча расман тасдиқланмаган версияга кўра, испаниялик ҳарбий террорчилар томонидан отиб ўлдирилмаган, балки ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Унинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари номаълум.
Ливан жанубида 40 та мамлакатдан ўн мингга яқин БМТ ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган.
Изоҳ (0)