Испания ҳукумати раҳбари лавозимини вақтинча бажарувчи Мариано Рахойнинг Консерватив Халқ партияси 26 июнь, якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда TVE телеканали томонидан чоп этилган exit polls (сайлов участкасидан чиқишдаги фуқаролар ўртасидаги ижтимоий сўров) натижалари далолат беради, дея хабар қилмоқда «РБК».
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Халқ партияси, дастлабки маълумотларга кўра, янги парламентда тахминан 117 дан 121 тагача ўринни эгаллайди. Бу унга якка ҳолда кўпчиликни шакллантириш имконини бермайди, бунинг учун 176 нафар депутат бўлиши талаб этилади.
Сайловларда Unidos Podemos коалицияси иккинчи ўринни эгаллади. Улар Социалистик партиядан олдинга ўринга ўтишга эришди.
Тўртинчи ўринни Ciudadanos либералистик партияси эгаллади, улар парламентда 26 нафар депутатга эга бўлади.
Изоҳ (0)