Москванинг Внуково аэропортида юрак хасталиги оқибатида йўловчилардан бири вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
1937 йилда туғилган кекса йўловчи рўйхатга олиш пештахтаси олдида вафот этди.
Аэропортда бир сутка ичида инсон қазоси билан боғлиқ иккинчи ҳолат кузатилмоқда — илгарироқ самолётга йўловчиларни ташийдиган автобус ҳайдовчиси юрагидаги муаммо туфайли оламдан ўтган эди.
Икки ҳолат ҳам об-ҳавонинг иссиқлиги билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)