Яқинда кенг миқёсли реконструкцияни бошдан кечирган Олой бозори янгиланган қиёфада фойдаланишга топширилди. Тошкентнинг марказий бозорларидан бири қандай қиёфа касб этгани бир қанча фотожамланмаларда акс эттирилди (1, 2).
Ўзгаришларни янада яққол кўрсатиб бериш мақсадида «Дарё» бозорнинг бугунги қиёфасини ўтган асрнинг 80 йилларидаги фотосуратлар билан таққослаб кўришга қарор қилди. 1986 йилда германиялик сураткаш Ханс Питер Грамп Олой бозорида бўлиб, бу ерда бир қанча фотосуратлар туширган эди. Бозорнинг роппа-роса 30 йил олдинги шакл-шамойилини акс эттирувчи ушбу фотосуратлар Facebook’даги Tashkent Retrospective гуруҳида тақдим этилди.
Мева-чеванинг бозори аввалгидай чаққон, лекин савдо шароитлари бошқача.
Нон растаси.
Полиз экинлари.
Зираворлар.
Савдо павильонлари.
Изоҳ (0)